Жамоат транспортлари, буюм бозорлари, спорт заллари фаолиятига ҳам рухсат берилди

Жамоат транспортлари, буюм бозорлари, спорт заллари фаолиятига ҳам рухсат берилди

17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши белгиланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Йиғилишда Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди. Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Санитария-эпидемиология хизматига коллектив иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар