"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ: тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди

Республика махсус комиссияси баёнига мувофиқ юртимизда карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан кўплаб ижтимоий-иқтисодий соҳалар фаолияти қайта тикланиши белгиланди. Унга кўра ҳудудлар аро қатновчи жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ҳаракати ҳам жорий йилнинг 17 августидан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Санитарик ва эпидемиологик орасталикни сақлаш мақсадида транспорт воситаларини дезинфекциялаш қатъий назоратга олинади, дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарида.

Шу ўринда йўналишга чиқиш олдидан ҳар бир ҳайдовчи ва чиптачи тана ҳарорати тиббий меъёрда бўлган ҳолда, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиши назоратга олинади.

Йўналишга чиқиш олдидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибидаги ҳар бир автосаройда ҳар бир автобус тўлиқ дезинфекция қинади. Қолаверса, ҳар бир йўналишдан қайтган автобус қайта дезинфекциядан ўтказилади.

Эслатма: Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар