Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 23 999,6 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 23 408,5 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 349,7 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 241,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 103,4% ни (9-ўрин), республикадаги улуши 6,6% ни (10-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (111,0%), Пахтакор (106,8%) ва Янгиобод (106,1%) туманларида қайд этилди.
Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 54 фоизи Ғаллаорол (14%), Бахмал (13%), Ш.Рашидов (10%), Зомин (9%) ва Дўстлик (8%)туманлари ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 51,9% ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1,6 пунктга камайган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 16 444 минг сўмни (2-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Зафаробод (29 841 минг сўм), Дўстлик (28 558 минг сўм) ва Арнасой (27 977 минг сўм) туманларида, энг паст кўрсаткичлар Жиззах шаҳри (1 601 минг сўм), Шароф Рашидов (10 331 минг.сўм) ва Зомин (12 674 минг.сўм) туманларида қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 65,5% деҳқон ва томорқа хўжаликларида, 28,7% фермер хўжаликларида ҳамда 5,8% қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар тмонидан етиштирилди.
Ҳисобот даврида 237,8 минг тонна тирик вазнда гўшт (2021 йилга нисбатан +3,2%), 673,8 минг тонна сут (+3,6%), 386,6 млн. дона тухум, 14 минг тонна балиқ (+2,25%) маҳсулотлари етиштирилди.
Соҳада кичик бизнес улуши 98,3% ни ташкил эиб, фаолият юритаётган корхоналар сони 23 233 та га етиб, вилоятдаги жами корхоналарнинг 51%ни ташкил этди. Шунингдек вилоятда қишлоқ хўжалиги йўналишида 22 та қўшма корхона ва 19 та хорижий корхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш