Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари

Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари

2022 йилнинг январь-июнь ойларида жами 5 153,4 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 107,1% ни (8-ўрин), республикадаги улуши 2,1% ни (13-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (202,3%), Зафаробод (141,5%), ва Фориш (113%) туманларида қайд этилган бўлса, Дўстлик туманида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.

Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 65 фоизи Жиззах шаҳри (29,3%), Ғаллаорол (20,4%) ва Зафаробод (15,4%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 15,9% ни ташкил этиб, 2021 йил январь-июнь ойларига нисбатан 3,1 пунктга ўсди.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 3,6 млн.сўмни (10-ўрин), ўсиш суръатлари 104,7% ни (7-ўрин) ташкил этди.

Зафаробод тумани (15,3 млн.сўм) Жиззах шаҳри (8,0 млн.сўм) ва Ғаллаорол (5,8 млн.сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Бахмал (0,27 млн.сўм), Зомин (0,92 млн.сўм) ва Шароф Рашидов (1,1 млн.сўм) ва туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этди.

Жами саноат маҳсулотларининг 94,2% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.

Тоғ-кон саноати улуши - 1,5%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 3,5%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,8%ни ташкил этди.

Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (32%), автотранспорт воситалари, трейерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (20%), бошқа нометалл менирал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (15%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (13%) йўналишлари энг юқори улушга эга.

Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 4 248 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 18,5%ни ташкил этди.

Хужакулов Улуғбек
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар