KPMG, Deloitte ва Grant Thornton Ўзбекистондаги давлат активларини баҳолаш бўйича тендерда ғолиб бўлди

KPMG, Deloitte ва Grant Thornton Ўзбекистондаги давлат активларини баҳолаш бўйича тендерда ғолиб бўлди

Давлат активларини бошқариш агентлиги уч хорижий компания KPMG, Deloitte ва Grant Thornton Ўзбекистондаги давлат активларини баҳолаш бўйича тендерда ғолиб чиққанлигини хабар қилди.

Бугунги кунда хусусийлаштириш (сотиш)га тайёрланаётган “Чорвоқ оромгоҳи”, “Белдирсой оромгоҳи” ва “Сижжак” дам олиш масканларини, “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси, собиқ “Республика биржа маркази” маъмурий биноси, “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини, “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ, “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ ва “Шаҳар меҳмонхонаси” МЧЖларнинг давлат улушларини баҳолаш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш бўйича танлов савдолари ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро нуфузга эга бўлган бешта баҳолаш компаниялари иштирок этди (KPMG, Deloitte, PricewaterhouseCoopers, Ernst&Young, Grant Thornton).

Танлов натижаларига кўра, «KPMG Valuation and Consulting» МЧЖ (5 та объект бўйича), «Deloitte» МЧЖ (3 та объект бўйича) ва «Grant Thornton Valuation» МЧЖ (2 та объект бўйича) таклифлари энг яхши деб топилди ва танлов ғолиби деб эълон қилинди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар