Кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши мумкин

Кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши мумкин

Санэпидемосойишталик хизмати вакцина билан биринчи навбатда ва бепул эмланиши мумкин бўлганларнинг рўйхатини эълон қилди.

Санитария-эпидемиология хизмати биринчи навбатда ва бепул эмлаш мумкин бўлганлар рўйхатини эълон қилди:

- қариялар (65 ёшдан 74 ёшгача);
- кексалар (75 ёшдан 84 ёшгача);
- узоқ умр кўрувчилар (85 ёшдан юқори);
- тиббиёт ходимлари;
- сурункали касалликлари борлар;
- мактаб ўқитувчилари;
- мактабгача таълим ходимлари;
- қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Жами бўлиб 4,1 миллион кишини эмлаш режалаштирилган. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмидан бошланади. Бунинг учун аллақачон 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил гуруҳлар яратилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар