“Lumidea Engineering” компанияси корхоналарига 100 нафаргача Ўзбекистон фуқаролари ишлашга юборилиши кўриб чиқилмоқда

“Lumidea Engineering” компанияси корхоналарига 100 нафаргача Ўзбекистон фуқаролари ишлашга юборилиши кўриб чиқилмоқда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Германиянинг “Lumidea Engineering” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Германия ва Нидерландия билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш тартиби, “Lumidea Engineering” компаниясида яратилган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

"Lumidea Engineering” компанияси раҳбари Эшреф Озшахин “Lumidea Engineering” компаниясининг Германия ва Нидерландияда жойлашган корхоналарига 100 нафаргача Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳаси бўйича ишга ёллаш кўриб чиқилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, қурилиш соҳасида ишга ёлланган Ўзбекистон фуқароларининг ўртача ойлик маоши, ишга кетиш учун авиачипталар, меҳнат шартномаси тузиш, уй-жой ва соғлиқни сақлаш суғуртаси билан таъминланиши ҳақида маълумот берилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар