Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси март ойида сезиларли ўсди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси март ойида сезиларли ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил март ойида 1206 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 20,6 фоизга ошди. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Жорий йилнинг март ойида ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 4,3 фоизга ортган;

- товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 46,2 фоизга ошган;

- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 3,8 фоизга ортган;

- товар белгилари бўйича компонент 8,1 фоизга камайган;

Шунингдек, 2026 йил март ойида ИФИ барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган (График №2).

ИФИнинг ўсиши барча ҳудудларда қайд этилди. Энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (47,8%), Сурхондарё (43,7%), Хоразм (42,3%) ва Самарқанд (41,8%) вилоятларида кузатилди.

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 7 052,5 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг февраль ойига нисбатан 292,2 минг транзаксияга (4,3%) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони 13 та ҳудудда ортган. Хусусан, Андижон (13,5 %), Фарғона (8,2 %), Сирдарё (6,9 %) ва Сурхондарё (5,5 %) вилоятларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли ортган. Бу кўрсаткич Қорақалпоғистонда 1,1 %га камайган.

Жорий йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,4621 бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 46,2 фоизга ортган). Бунда, тузилган битимлар сони 2,1 бараварга ортганлиги ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 14,6 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2026 йил март ойида 7 460 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 18,5 фоизга ортган.

Бунда, биржа савдолардаги ушбу фаолликда азот-фосфорли ўғит савдоси ҳажмининг ўтган ойга нисбатан 93,1 бараварга, арматура 6,5 баравар, қора металл прокати 4 баравар ва полипропилен 3,4 бараварга ортиши асосий омил ҳисобланади.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0382 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 3,8 фоизга ортган. Бунда, барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 2 557 бирликка ортиб, 511 мингтани ташкил этган; йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 558 тага ошиб, 4 719 тани ташкил этган; кичик корхоналар сони 2,2 мингтага ортиб, 417,3 мингтага етган. Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 185 тага камайиб, 89,1 мингтани ташкил этган.

2026 йилнинг март ойида савдо белгилари бўйича компонент 0,9186 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 8,1 фоизга камайган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 395 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1206

↑1,0432

↑1,4621

↑1,0382

↓0,9186

Андижон вилояти

↑1478

↑1,1351

↑2,0000

↑1,0569

↑1,6000

Сурхондарё вилояти

↑1437

↑1,0577

↑2,0000

↑1,0758

↑1,0000

Хоразм вилояти

↑1423

↑1,0526

↑2,0000

↑1,0590

↓0,7333

Самарқанд вилояти

↑1418

↑1,0317

↑2,0000

↑1,0759

↓0,6667

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1380

↓0,9894

↑1,9789

↑1,0347

↓0,5000

Фарғона вилояти

↑1183

↑1,0819

↑1,3408

↑1,0580

↑1,1600

Тошкент шаҳри

↑1151

↑1,0379

↑1,3343

↑1,0232

↓0,9545

Наманган вилояти

↑1150

↑1,0365

↑1,3468

↑1,0369

↓0,6875

Тошкент вилояти

↑1129

↑1,0120

↑1,2935

↑1,0249

↑1,0500

Навоий вилояти

↑1113

↑1,0361

↑1,2725

↑1,0442

↓0,4000

Сирдарё вилояти

↑1110

↑1,0694

↑1,2436

↑1,0727

↓0,0833

Бухоро вилояти

↑1062

↑1,0484

↑1,0848

↑1,0576

↓0,9412

Жиззах вилояти

↑1049

↑1,0193

↑1,0537

↑1,0709

↑1,1667

Қашқадарё вилояти

↑1044

↑1,0562

↑1,0603

↑1,0345

↓0,7500

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1227

↑1,1905

↑1,3528

↑1,0632

↑1,1652

Андижон вилояти

↑1568

↑1,4301

↑2,0000

↑1,0153

↑1,4545

Сурхондарё вилояти

↑1508

↑1,0238

↑2,0000

↑1,0441

↑4,0000

Наманган вилояти

↑1378

↑1,0285

↑1,7443

↑1,0799

↑2,7500

Қорақалпоғистон Ресаубликаси

↑1331

↑1,0482

↑1,7291

↑1,1031

↑1,0000

Қашқадарё вилояти

↑1281

↑1,0145

↑1,6733

↑1,0762

↓0,6667

Навоий вилояти

↑1201

↑1,0507

↑1,4350

↑1,0425

↑1,0000

Тошкент ш.

↑1185

↑1,2103

↑1,2236

↑1,0829

↑1,1159

Жиззах вилояти

↑1149

↓0,9865

↓0,8960

↑1,0707

↑7,0000

Хоразм вилояти

↑1148

↑1,0145

↑1,3048

↑1,0801

↑1,1000

Фарғона вилояти

↑1139

0,9833

↑1,3172

↑1,0483

↑1,2609

Тошкент вилояти

↑1124

↑1,0000

↑1,2467

↑1,0797

↑1,2727

Самарқанд вилояти

↑1053

↑1,0672

↑1,0481

↑1,0917

↓0,6667

Бухоро вилояти

↓982

↑1,0197

↓0,8399

↑1,0428

↑2,0000

Сирдарё вилояти

↓871

0,8857

↓0,7874

↑1,0743

↓0,3333

Islombek Saparmatov, CERR


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар