Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми 55 минг тоннага етказилади

Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми 55 минг тоннага етказилади

Мавзу юзасидан АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари Аброр Боев электротехника тармоғи корхоналарининг Республикада эришган кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 7,1 трлн сўмни ташкил этди (республика саноатида бу соҳа улуши – 4,1 фоиз). 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 133 фоиз ўсишга эришилганлигини кўрсатади.

Таҳлиллар ўтган давр ичида электротехника саноати корхоналари Республика саноатида энг юқори ўсиш суръатларини қайд этганини кўрсатди.

Жорий йилнинг ўтган даврида соҳа корхоналари томонидан 25 минг тоннага яқин (24,8 минг тонна) мис хомашёси чуқур қайта ишланган. Жорий йил якунига бориб эса ишлаб чиқариш ҳажми 16,7 трлн сўмга (2020 йилга нисбатан 122 фоизга) ошириш белгиланган.

Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини 55 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Инвестиция дастури доирасида биринчи ярим йилликда 81,0 млн доллар, режага нисбатан - 2,3 баробар инвестициялар, шундан 52 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, режага нисбатан 4 баробарни ташкил этди.

Лойиҳалар доирасида вентилятор, электрон тарозилар, электр чойнаклар, саноат музлатгичлари, транcформатор шитлари, электр двигателлари, аккумулятор ва бошқа шу каби маҳсулотлар ўзлаштирилиб, 1,0 трлн. сўмлик қўшимача ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

Жорий йилнинг якунига қадар 143 млн доллар инвестициялар, шундан 55 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади.

Шунингдек, 45 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва 3 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар 18 та лойиҳа фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллик якунлари билан маҳсулотлар экспорти 237 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2 баробарга ошган.

Жорий йил якунига маҳсулотлар экспортини 500,0 млн долларга етказиш мақсад қилиб олинган.

Ҳозирги пайтда соҳада янги инвестиция лойиҳалари ва истиқболли йўналишлар устида иш олиб борилмоқда. Бу эса “Электроника ва автоматика”, “Яшил” энергетика” ва шунга ўхшаш бир қатор йўналишларни ўз ичига олади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар