Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш мақсадида тадбиркорлар орасида аноним тарзда сўров ўтказмоқда.
Ушбу сўровдан қуйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: https://forms.gle/LVS1hHbfgNoe43Nv6.
Аноним тарзда ўтказилаётган сўровнинг асосий мақсади тадбиркорларнинг ўз фаолиятида тўқнашаётган муаммоларни аниқлашдан иборат.
Сўров натижалари халқаро экспертлар томонидан таҳлил қилинади. Олинган маълумотлар орқали ҳамда сўровда иштирок этган ҳар бир бефарқ бўлмаган тадбиркорнинг фаоллиги туфайли ҳудудларда бизнес муҳитни яхшилаш ва Ўзбекистонга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилини рағбатлантириш бўйича ишлар олиб борилади.
Сўров, биринчи навбатда, тадбиркорликни қўллаб қувватлашга йўналтирилган бўлиб, бизнесни ривожлантириш манфаатларида ўтказилади.
Анонимлик кафолатланади.
Изоҳ қолдириш