Молия вазирлиги 2020 йил учун иш ҳақи даражасининг динамикасини эълон қилди

Молия вазирлиги 2020 йил учун иш ҳақи даражасининг динамикасини эълон қилди

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар қисмининг 2020 йил ижроси бўйича дастлабки натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, иш ҳақи таркибининг динамикаси иқтисодий ва солиқ ислоҳотлари натижаларини кўрсатади. Иқтисодиётнинг умумий ўсиши ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишнинг ягона ўлчови ўрнатилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиқ тўловчиларининг кўпайишига ва тузилманинг ўзгаришига олиб келди.

Шундай қилиб, солиқ тўловчилар сони 2020 йил ноябрь ойида 2018 йил ноябрга нисбатан 12,2%га

ўсди, бунда иш ҳақи оладиган солиқ тўловчилар сони (ойига ҳисоблаб чиқилганда):

– 2 дан 4 млн. сўм оралиғида – 491 минг кишидан 987 минг кишигача (ўсиш 1,78 марта);

– 4 дан 5,5 млн. сўм оралиғида – 54 минг кишидан 212 минг кишигача (ўсиш 3,4 марта);

– 5,5 млн. сўмдан ортиқ – 81 минг кишидан 254 минг кишигача (ўсиш 2,7 марта) ўсди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар