573 кмлик темир йўл Тошкент шаҳрини Кобул орқали Покистон шимолидаги Пешавар билан боғлайди. Темир йўл қурилиши келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.
«Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлади. Бу ҳақда 2 февраль куни Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида ўтказилган уч томонлама учрашувда маълум қилинди.
Халқаро молиявий ташкилотлар ҳамда юқори лавозимдаги давлат вакиллари иштирокида ўтган учрашувда темир йўл қурилиши бўйича йўл харитаси имзоланди.
Ушбу 573 кмлик темир йўл Тошкент шаҳрини Кобул орқали Покистон шимолидаги Пешавар билан боғлайди.
Anadolu агентлигининг маълумотига кўра, жалб қилинадиган умумий кредитлар маблағи 4,8 млрд долларни ташкил қилади.
Лойиҳа учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш 2021 йил июнгача якунланади. Темир йўл қурилиши келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш