Наманган ва Самарқанд юқори хавфли ҳудудга киритилди

Наманган ва Самарқанд юқори хавфли ҳудудга киритилди

Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди. Бу ҳақда «Коронавирус инфо» каналида хабар қилинди.

Ушбу вилоятлар эпидемиологик жиҳатдан «қизил» ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятида 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари сақлаб қолингани аввалроқ маълум қилинган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар