Наманган вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Наманган вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Вилоят саноат маҳсулотлари таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 0,4% (23,3 млрд.сўм), ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши – 79,1% (6 134,9 млрд.сўм), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши – 19,8% (1 532,1 млрд.сўм), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши – 0,8% (63,9 млрд.сўм)ни ташкил қилган.

Вилоятда саноат маҳсулотларининг 57,6% вилоятнинг 2 та ҳудуди, жумладан, Наманган шаҳри (36,1%) ва Тўрақўрғон (21,5%) туманига тўғри келади.

Саноат маҳсулотлари ҳажмида туман(шаҳар)ларнинг улуши (%)

Наманган шаҳрида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми (2 796,6 млрд.сўм) ташкил қилган. Чуст (8,2% ), Учқўрғон (6,3%), Уйчи (6%) ва Наманган(5%) туманларининг вилоят саноат маҳсулотлари ҳажмида улуши ўртача ҳисобланади. Вилоят саноат маҳсулотлари ҳажмида паст кўрсаткичли туманлар эса Чортоқ (1,9%), Янгиқўрғон (1,5%) ва Норин (1,5%) туманлари ҳисобланади.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати Янгиқўрғон (20,1%) Чуст (16,0%), Чортоқ (12,2%) туманларида энг юқори кўрсаткични, Мингбулоқ тумани (1,2%) ва Наманган шаҳри (-4,7%)да энг паст кўрсаткични ташкил қилган.

Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 27,4% тўқимачилик маҳсулотлари, 19,8% электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво, 16,9% озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 10,4 кийим маҳсулотларига тўғри келади.

Вилоятда йирик корхоналар томонидан пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми 12 117,2 тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56,6%га пасайиш кузатилган.

Саноат маҳсулотларининг тармоқлари бўйича энг юқори кўрсаткич ишлаб чиқарувчи саноат маҳсулотларига тўғри келиб, вилоят саноатидаги улуши 79,1%ни ташкил қилади. Энг паст саноатдаги улуш эса бошқа транспорт ускуналари ишлаб чиқариш (437,1 млн сўм)га тўғри келади. Саноат соҳалари бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда энг юқори ўсиш суръати машина ва ускуналардна ташқари тайёр металл буюмлар (170,1%), энг паст кўрсаткич фойдали қазилмалар қазиб олиш (-77,3%)га тўғри келган.

Нурдинова Шоирахон, Наманган филиали бош илмий ходими
Сайфиддинов Самандар, НамДУ 2-курс талабаси

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар