Наманган вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари

Наманган вилоятининг 2022 йил I ярим йиллигидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари

Наманган вилоятининг 2022 йил январь-июнь ойларида жами ташқи савдо ҳажми 608 070, минг AҚШ долларини ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврига нибатан ташқи савдо айланмасининг ўсиш суръати 116,4%ни ташкил этган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт ва импортнинг улуши мос равишда 44,6% ва 55,4%ни ташкил қилган.

Мамлакатлар бўйича Наманган вилояти экспорт ҳажмида юқори улуш Россия (127,2 млн. долл), Қирғизистон (39,3 млн. долл), Туркия (27,7 млн. долл) Хитой (23,6 млн. долл) ва Қозоғистон (16,7 млн. долл ) ҳиссасига тўғри келган.

Юқоридаги 5 та мамлакат билан экпорт ҳажми вилоятнинг умумий экспорт ҳажмининг 86,5%ни ташкил қилган. Умумий экспорт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,7% ўсган. Франция (29,23 минг долл), Болгария (29,2 минг долл), Нидерландия (28,0 минг долл) ва Япония (0,1 минг долл) давлатлари билан вилоятнинг экспорт ҳажми нисбатан паст улушга эга.

Наманган вилояти январь-июнь ойларидаги импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 111,7% ўсган. Вилоят импорт ҳажмида Хитой (137,5 млн. долл), Россия Федерацияси (54,8 млн. долл), Қозоғистон (28,6 млн. долл), Туркия (23 млн. долл) ва Германия (10,4 млн. долл) давлатларининг улуши юқори эканлиги қайд этилган.

Мазкур 5 та давлатдан импорт ҳажми вилоятнинг умумий импорт ҳажмининг 75,5% ташкил қилган.

Наманган вилояти ташқи савдо айланмаси туман(шаҳар)лар кесимида таҳлил қилинганда, Наманган шаҳри (221,1 млн. долл), Тўрақўрғон (66,2 млн. долл) ва Чуст (58,6 млн. долл) туманларининг ташқи савдодаги улуши юқори эканлиги қайд этилган. Норин тумани (16,7 млн. долл) ва Мингбулоқ (12,7 млн. долл ) туманларида эса 1-ярим йилликда ташқи савдо ҳажми нисбатан паст эканлиги кузатилган. Шунингдек, Наманган шаҳри (85,1 млн. долл), Тўрақўрғон (51,2 млн. долл) ва Уйчи (23,0 млн. долл) туманлари вилоят экспорт ҳажмида юқори кўрсаткични қайд этган. Норин (3 701,5 минг долл) ва Чортоқ (884,7 минг долл) туманлари нисбатан кам экспортни амалга оширган.

Импорт ҳажми бўйича Наманган шаҳри (135,9 млн. долл), Чуст (37,9 млн. долл) ва Уйчи (27,5 млн. долл) юқори улушга эга. Учқўрғон (8 090,0 минг долл) ва Мингбулоқ (4 551,2 минг долл) туманларининг вилоят импорт ҳажмидаги улуши паст эканлиги қайд этилган.

Наманган вилоятида экспорт қилувчи корхоналар сони 384 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,1 % ўсган.

Импорт қилувчи корхоналар сони эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2%га пасайиб, 926 тани ташкил этган. Мазкур корхоналар таркибида экспорт қилувчи қўшма корхоналар сони 35 тани ташкил этган.

Вилоятда қўшма корхоналар томонидан амалга оширилган ташқи савдо ҳажми 148,4 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Ташқи савдо таркиби таҳлил қилинганда, экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши (12,5 %), импорт таркибида эса машина ва ускуналарнинг улуши (37,3 %) юқори эканлиги қайд этилган.

Нурдинова Шоирахон, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Наманган филиали бош илмий ходими
Сайфиддинов Самандар, НамДУ 2-курс талабаси

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар