Наманган вилоятида 2022 йилда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 14 722,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 16,6%га ўсган. Қишлоқ жойларида кўрсатилган бозор хизматларининг жами хизматлар ҳажмидаги улуши 21%ни ташкил этган.
2022 йилда вилоятда жами хизматлар таркибида савдо (33%), молия (17%) ва транспорт (17%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, соғлиқни сақлаш (2%), ижара (2%) ва меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларининг(1%) улуши паст бўлган. Қишлоқ жойларида кўрсатилган бозор хизматлари иқтисодий фаолият турига кўра таҳлил қилинганда, шахсий хизмат (30%) ҳамда компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизмати (29%) талабнинг юқорилиги қайд этилган. Алоқа ва ахборотлаштириш хизмати (1%) қишлоқ жойларида паст улушга эга эканлиги кузатилган.
2021 йилга нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсиш кўрсаткичи қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръатлари ахборот ва алоқа (27,5%), таълим (26,7%) ҳамда банк ва молия (26,6%) хизматлари соҳаларида кузатилган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Наманган шаҳрининг ўтган йилда вилоятда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши юқори бўлиб, 40%ни ташкил этди. Шу жумладан, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида кўрсатилган хизматларнинг вилоят хизматлар ҳажмидаги улуши мос равишда 8% ва 7%ни ташкил этди. Вилоятда кўрсатилган хизматларнинг энг паст улуши Мингбулоқ (4%) ва Норин (4%) туманларига тўғри келади.
Наманган вилоятида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 4966,6 минг сўмни ташкил этган. Наманган шаҳрида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан мос равишда 1,8 баравар юқори кўрсаткичга эришган. Давлатобод ва Янги Наманган туманларида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми ўртача кўрсаткичдан мос равишда 1,5 ва 1,4 баравар юқори эканлиги қайд этилган. Наманганликларнинг бир йилдаги ўртача харажатларининг асосий қисми савдо (1650,6 минг сўм), транспорт (844,9 минг сўм), банк ва молия хизматлари (834,1 минг сўм) га сарфланади. Вилоятда бир киши учун йиллик ўртача сартарош хизматлари 205,8 минг сўмни ташкил қилади.
Вилоятда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг 34% йирик корхоналар ва 18,2% кичик корхона ва микрофирмалар томонидан амалга оширилган.
Вилоят миқёсида жами ташилган юклар ҳажми 31 38,5 минг тоннани ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 5,0%га ортган. Ўтган йилда вилоят бўйича ташилган йўловчилар сони эса 449 741,5 минг нафарни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш