Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятда 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 13 768,0 млрд. сўмга етди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 118,2%ни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг 928,2 млрд. сўми марказлашган инвестициялар ҳиссасига тўғри келса, қолган 12 839,8 млрд. сўми марказлашмаган инвестициялар ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, марказлашмаган инвестициялар таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар миқдори салмоқли бўлган. 2023 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича ушбу кўрсаткич 5 196,5 млрд. сўмни ташкил этган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,0% ошган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга инвестициялар таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати (47,8%), турар жой қурулишига инвестициялар (10,5%), энг кам улуш эса электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кандициялаш (2,2%), давлат бошқаруви ва мудофа соҳасидаги фаолият (1,8%) ва тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашга (1,5%) инвестициялар киритилган.
Шаҳарлар ва туманлар кесимида аҳоли жон бошига энг катта асосий капиталга инвестицияларнинг ҳажми Наманган тумани (7 715,0 минг сўм), Наманган шаҳри (7 272,8 минг сўм), ва Тўрақўрғон туманида (6 772,6 минг сўм) қайд этилди. Шунингдек, Чуст (4 416,6 минг сўм), Мингбулоқ (4 409,2 минг сўм) ва Чортоқ (4 127,5 минг сўм) туманларида ҳам аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестициялар салмоқли бўлди. Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестицияларнинг энг паст кўрсаткичи Уйчи (2 058,4 минг сўм), Янгиқўрғон (1 986,3 минг сўм) ва Норин (1 922,0 минг сўм) туманларида кузатилди. Ҳудудлар кесимида жон бошига инвестицияларнинг энг юқори ўсиш суръати Чортоқ (175,9%), Уйчи (158,1%) ва Мингбулоқ (157,9%) туманларига тўғри келган бўлса, энг паст ўсиш суръати Янгиқўрғон (81,9%) ва Поп туманларида (76,9%) кузатилди.
2023 йил январь-сентябрь вилоят ҳудудида 990,6 минг кв.м турар жойлар фойдаланишга топширилган бўлиб, шундан 639,2 минг кв.м бўлган турар жойлар қишлоқ жойларидаги жойлар ҳисобланади. Бундан ташқари 34,8 км сув тармоқлари ишга туширилди.
Изоҳ қолдириш