Жорий йилнинг январь-июнь ойлари учун Наманган вилояти ташқи савдосида Марказий Осиё давлатларининг улуши 17,1 фоизни ташкил этган. Вилоятнинг мазкур давлатлар билан ташқи савдо ҳажми 103,7 млн. АҚШ долларига етган. Марказий Осиёдаги йирик ҳамкори Қирғизистон ҳисобланиб, ҳисобот даврида ўзаро савдо 45,9 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Тожикистон билан ташқи савдо эса вилоятда сезиларли даражада кичик ҳажмга эга.
2022 йилнинг январь-июнь ойлари якуни бўйича Наманган вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:
Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 45356,9 минг АҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 16 736,0 минг АҚШ долларига, импорт ҳажми эса 28 620,9 минг АҚШ долларига етди.
Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 45906,1 минг АҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ва импорт ҳажми мос равишда 39250,5 ва 6655 минг АҚШ долларига етди.
Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 8081,2 минг АҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 2916,5 минг АҚШ долларига, импорт ҳажми эса 5 164,7 АҚШ долларига етди.
Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 4397,7 минг АҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 2183,2 минг долларга, импорт ҳажми эса 2214,5 минг долларга етди.
Изоҳ қолдириш