2021 йилда Наманган вилоятининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми 23557.2 млрд. сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 4,6 % ўсганлиги кўрсатади.
Вилоят бўйича жами етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида деҳқончилик маҳсулотлари 12066.10 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари 9310.87 млрд. сўмни ташкил этади. Деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг 2020 йилга нисбатан ўсиш суръатлари мос равишда 16,8% ва 11,2%ни ташкил этади.
Вилоятда жами етиштирилган дон ва дуккакли дон маҳсулотлари 538 344 тоннани ташкил этиб, шундан, 421 768 тонна буғдой, 47 752 тонна маккажўхори, 12 720 тонна шоли ҳисобига тўғри келади. 2021 йилда етиштирилган пилла ҳажми эса 1 989,38 тоннани ташкил этади.
Туман(шаҳар)лар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари таҳлил қилинганда, энг катта улуш Янгиқўрғон туманига (14,44%) тўғри келади. Шунингдек, Наманган шаҳри (11,05%), Чуст (8,47%) ва Учқўрғон (8,40%) туманларининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши юқори эканлиги қайд этилди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда туман(шаҳар)лар улуши
2021 йилда вилоят бўйича етишрилган жами 21 376,9 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг асосий қисми Янгиқўрғон (15,42%) туманида етиштирилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда нисбатан кам улушга эга бўлган ҳуддлар сифатида Норин (6,64%), Мингбулоқ (6,31%) ва Косонсой (5,34%) туманларини кўриш мумкин. Вилоятда овланган балиқлар ҳажми сўнгги 12 йилда энг юқори кўрсаткичга эришиб, 11 187.2 тоннани ташкил қилди. Овланган балиқларнинг асосий қисми Поп (40,18%) ва Мингбулоқ (30,90%) туманлари улушига тўғри келади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, хусусан, деҳқончиликда фермер хўжаликларининг улуши 51,3%га, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг улуши 45,7%га тенг. Чорва маҳсулотлари эса асосан деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари (88,7%) томонидан етиштирилади.
Шоирахон Нурдинова
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш