Нарх-наво ва яшаш харажатлари: Тошкент дунёдаги энг қиммат шаҳарлардан бирими? (+видео)

Нарх-наво ва яшаш харажатлари: Тошкент дунёдаги энг қиммат шаҳарлардан бирими? (+видео)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Малика Жуманиёзова ва Бахтишод Хамидовнинг кузатувларига кўра, бирор бир шаҳарда озиқ-овқат нархларининг бошқа шаҳарларга нисбатан қимматлигини ҳисоблаш учун бир неча юз маҳсулот турлари танлаб олинади. Таъкидлаш жоизки, маҳсулот нархига чексиз кўп омиллар таъсир этади. Шундай экан, нархларни ривожланиш даражасига боғлаш нотўғри.

Хўш, Тошкентда озиқ-овқат нархлари энг бой мамлакатлар пойтахтларидагидан ҳам қимматроқми? Тошкентдаги энг арзон 10та озиқ-овқат нархларидан келиб чиқиб, Тошкентни энг арзон шаҳарлар қаторига киргизса ҳам бўладими?

“Буюк Британиянинг "Economist Intelligence Unit" тадқиқот маркази ҳар йили "WCOL" (Worldwide Cost of Living - дунёда яшаш қиймати) дунённинг турли мамлакатларидаги яшаш харажатларини рейтингини эълон қилиб боради. Унда дунёнинг 133 та шаҳарларидаги 160 та энг муҳим товар ва хизматлар (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат) нархлари ҳисобга олинади.

2020 йил таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда озиқ-овқат нархлари индекси бўйича 133 шаҳарлар орасида Тошкент шаҳри 132-ўринни эгаллаган. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, энг арзон шаҳарлардан биттаси", дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Малика Жуманиёзова.

“Жаҳон банки тадқиқотларига асосланиб айтадиган бўлсак, энг кам иш ҳақи ўртача даромадларга нисбатан ҳамма мамлакатда бир хил белгиланмайди. Масалан, Дания, Голландияга ўхшаган мамлкатларда бу нарса 40-45 % даражасида белгиланган. Аксинча Словакия, Латвияга ўхшаш мамлакатларда бу нарса 7-8% даражасида белгиланган. Ўртадаги тафовут жуда катта. Бу дегани энг кам иш ҳақининг белгиланишига бошқа факторлар ҳам таъсир қилади. Ҳозирги ўхшаган таҳлилдан Латвия, Словакияга ўхшаган давлатлар хафа бўлган бўларди. Чунки уларда энг кам иш ҳақини ўртача даромадга нисбатан пастроқ белгиланишига қанақадур бошқа факторлар таъсир қилган. Ривожланган мамлакатлар билан ривожланаётган мамлакатларни алоҳида таҳлил қилиш керак”, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Бахтишод Хамидов.

Дунё шаҳарларидаги нарх-наво бўйича тадқиқотлар натижалари ушбу гаплар асосли эканлигидан далолат бермоқда. Масалан, Numbeo.com сайти маълумотларига қараганда, озиқ-овқат нархлари индекси бўйича Тошкент 138 та шаҳар ичида 135-ўринда туради ёки бошқача қилиб айтганда энг арзон шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар