Навоий вилоятида 2020 йилнинг 1 чорагида 93,8 миллион долларга тенг бўлган маҳсулотлар экспорт қилинган

Навоий вилоятида 2020 йилнинг 1 чорагида 93,8 миллион долларга тенг бўлган маҳсулотлар экспорт қилинган

Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда экспорт-импорт ҳажмларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилмоқда. Хусусан бу борада Навоий вилояти экспортчилари томонидан 2020 йилнинг 1 чорагида 93,8 миллион долларга тенг бўлган маҳсулотлар экспорти амалга оширилган, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 миллион доллар ёки 15 фоизга кўп демакдир.

Жорий йилда экспорт ҳажмининг 31,5 миллион долларга тенг қисми ҳудудий корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлса, тармоқ корхоналари томонидан 62,3 миллион долларлик товарлар чет элдаги ҳамкорларга юборилган.

Тармоқ корхоналари томонидан асосан табиий қазилмалар экспорт қилинган бўлса, ҳудудий корхоналар экспортида бир мунча хилма-хилликни кузатиш мумкин. Хусусан, ушбу корхоналар томонидан калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари, дарахт ва ўсимликлар, мева-сабзавот маҳсулотлари, пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар каби жами 27 хил товар экспорт қилинган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар