2022 йил якунларига кўра Навоий вилояти ЯҲМ ҳажми 66 685,4 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5% га ўсган, шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,5%ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 63 832,1 минг сўмни ташкил қилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4% га ошган).
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98,1%ини ташкил этган бўлса, маҳсулотларга соф солиқлар эса 1,9%ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 73,3% (2021 йилда 72,8%), қишлоқ хўжалиги улуши 13,9% (2021 йилда 14,9%) ва хизмат кўрсатиш улуши 12,8% (2021 йилда 12,3%)ни ташкил қилган.
Республика макроиқтисодий кўрсаткичларининг шаклланишида вилоятнинг ҳиссаси аҳамиятли ҳисобланади. ЯИМда вилоятнинг ҳиссаси 7,5%ни ташкил этиб ҳуддудлар ичида 3-ўрин, республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси 15,3%ни ташкил этиб 3- ўрин, асосий капиталга инвестициялар киритиш 7,2%ни ташкил этиб 5-ўринни эгаллаган.
2022 йилда кичик тадбиркорликнинг ҳажми 17,6 трлн. Сўмни ташкил этиб(2021 йилда 15,6 трлн.), ЯҲМдаги улуши 26,8%ни ташкил қилди(2021 йилда 27,1%) Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилга нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.
Изоҳ қолдириш