Навоий вилоятининг 2023 йил I чораги макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Навоий вилоятининг 2023 йил I чораги макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Ушбу даврда Навоий вилояти ЯҲМ ҳажми 15,6 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,7% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,9% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 14 774,3 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 0,3% га камайган.

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98,3% ни ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 1,7% ни ташкил этган.

ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 74,4% (2022 йилда 75,9%), қурилиш улуши 3,3% (2022 йилда 3,2%), қишлоқ хўжалиги улуши 7,7% (2022 йилда 7,5%) ва хизмат кўрсатиш улуши 14,6% (2022 йилда 13,4%) ни ташкил қилган.

2023 йилнинг январ-март ойларида кичик тадбиркорлик 3 336,9 млрд. сўм (2022 йилнинг январ-март ойларида – 2 862,9 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 21,7% (2022 йилнинг январ-март ойларида – 20,0%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши йирик корхоналар улушининг пасайиши билан боғлиқ.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ардашер Муртазаев


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар