Ушбу даврда Навоий вилояти ЯҲМ ҳажми 21,0 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 8,6% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 19 481,3 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 5,8% га камайган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98,9%ини ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 1,1%ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 75,2% (2023 йилда 77,7%), қурилиш улуши 2,7% (2023 йилда 3,2%), қишлоқ хўжалиги улуши 6,4% (2023 йилда 7,6%) ва хизмат кўрсатиш улуши 13,2% (2023 йилда 14,0%) ни ташкил қилган.
2024 йилнинг январ-март ойларида кичик тадбиркорлик 3 864,9 млрд. сўм (2023 йилнинг январ-март ойларида – 3 343,5 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 18,6% (2023 йилнинг январ-март ойларида – 21,3%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ардашер Муртазаев
Изоҳ қолдириш