Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар сўрови Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини кўрсатди

Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар сўрови Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини кўрсатди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг август ойида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболларини қандай баҳолашини билиш мақсадида республика бўйлаб 1000 дан ортиқ корхона билан сўров ўтказди.

Сўров ҳар ойда икки йўналишда ўтказилади: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги 3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Жорий йилнинг август ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 8 пункитга ўсди ва 63 баллни (-100 дан +100 гача бўлган шкала бўйича) ташкил этиб, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолатини ижобий деб баҳолади.

Тармоқлар бўйича ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи қишлоқ хўжалигида 6 пунктга ошиб 77 пунктни, хизмат кўрсатишда 3 пунктга ошиб 59 пунктни, қурилишда 4 пунктга ошиб 63 пунктни ва энг юқори ўсиш (16 пункт) саноатда кузатилди ва 60 пунктни ташкил этди.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичидаги ижобий ўзгаришлар индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ:

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг динамикаси

Август ойида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 49 пунктни ташкил этди (июлда 38 п.), бу тадбиркорларнинг бизнеснинг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини ифодалайди.

Бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган респондентларнинг улуши 44% (июлда 41%) ни ташкил этди. Сўнгги 3 ойда бизнеснинг ҳолати қандай ўзгаргани ҳақида саволга, тадбиркорларнинг 41% - яхшиланди (июлда 39%), 45% - ўзгармади (июлда 45%) ва 14% ёмонлашди (июлда 16%) деб қайд этди.

Август ойида товар/хизматларга бўлган талаб 48% корхоналарда яхшиланди (июлда 47%), ходимлар сони эса 27% корхоналарда ошди (июлда 25%).

Ҳозирги ҳолат кўрсаткичининг ўсиши саноат соҳасида тадбиркорлар ўртасида кайфиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, 44 пункт (июлда 18 п.) ташкил этди; қишлоқ хўжалигида – 59 пункт (июлда 48 п.) ва хизматлар – 44 пункт (июлда 42 п.).

Тадбиркорларнинг келгуси 3 ой мобайнида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги тахминларини акс эттирувчи бизнесни ривожлантириш истиқболлари кутиш кўрсаткичи сезиларли даражада ошди ва 77 пунктни (июлда 73 пункт) ташкил этди, бу оптимистик тахминлар сифатида баҳоланди. Бу кўрсаткичнинг ўсишига Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви таъсир кўрсатди, унда келгусида бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилди.

Тадбиркорларнинг 74% (июлда 76%) бизнес истиқболлари яхшиланишига ишонади. 68% корхоналарда (июлда 67%) товар ва хизматларга бўлган талаб яхшиланиши ва ходимлар сони 69% (июлда 62%) ошиши кутилмоқда.

23% тадбиркорлар кейинги 3 ой ичида (июлда 22%) товарлар/хизматлар нархларининг ошишини кутишмоқда. 33% нархлар "ўзгармайди" (июлда 28%) ва 5% - "камаяди" (июлда 5%) деб ҳисоблайди. 39% респондентлар яқин келажакда (июлда 45%) ўз товар/хизматларининг нархи қандай ўзгаришини "билишмайди".

Август ойида тармоқлар кутиш кўрсаткич қуйидаги ўзгаришларни кўрсатди: қишлоқ хўжалиги 3 пункт ошди ва 85 пунктни ташкил этди, саноатда 3 пункт ошди ва 76 пунктни ташкил этди, энг катта ўсиш қурилиш секторида (13 пункт) кузатилди ва 86 пунктни ташкил этди, хизматлар 5 пункт ошди ва 69 пунктни ташкил этди.

Умуман олганда, мавжуд вазият ва истиқболдаги кутилмалар ўртасидаги боғлиқлик шуни англатадики, тадбиркорлик субъектларининг тахминларига кўра, иқтисодиётни ижобий ривожлантириш тенденцияси кейинги 3 ой ҳам давом этади.

Ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатадики, салбий табиий ҳодисаларга қарамай, жорий йилда иқтисодий тикланишнинг барқарор хусусиятидан дарак беради, бу эса сўнгги тўрт йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлигига боғлиқ бўлиб, бизнес учун қулай ишбилармонлик муҳити ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлайди.

Ферузбек Давлетов, ЦЭИР

*Тадқиқот ҳақида батафсил таҳлил ва тўлиқ маълумот олиш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига мурожаат қилинг. Тел.: (+998) 78 150-02-02


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар