Ўзбекистода ишбилармонлик фаоллиги индекси ижобий ўзгариб, энг юқори кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилди

Ўзбекистода ишбилармонлик фаоллиги индекси ижобий ўзгариб, энг юқори кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил июнь ойида 1062 бирликни ташкил этиб, май ойига нисбатан 6,2 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 51 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 6,2 фоизга ошиб, 1062 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 14,4фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,9 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 7,2 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 41,5 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида яна бир марта энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил май) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (43,3%), Самарқанд (43,0%), Навоий (39,5%) ва Сурхондарё (37,2%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил июнь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 692,2 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг май ойига нисбатан 716,1 минг транзакцияга (14,4%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 13 та ҳудудда ошган.

2022 йил июнда республиканинг 13 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (20,3%), Фарғона (19,1%), Навоий (14,3%) вилоятлари, Тошкент шаҳри (17,0%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (14,4%) кузатилган. Ушбу кўрсаткич Сурхондарё вилоятида 7,1 фоизга камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг июнь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0719 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 7,2 фоизга ошганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми (7,1%) ҳамда битимлар сонининг (7,3%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил июнь ойида 7 367,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 5,0 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил июнь ойида 0,9808 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 9,8 фоизга ошган.

2022 йил июнь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг май ойига (598 986 бирлик) нисбатан 6 382 тага кўпайиб, 605 371 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 404 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 487 101 тадан 493 727 тагача ошган (ўсиш 6 626 та). Фермер хўжаликлари сони 107 918 тадан 108 078 тагача (ўсиш 160 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 566 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг май ойига нисбатан 404 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил июнь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,5851 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг май ойига нисбатан 41,5 фоизга сезиларли даражада камайган. Жорий йилнинг июнь ойида юридик шахслар томонидан 196 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1062

↑1,1439

↑1,0719

↓0,9808

↓0,5851

Сирдарё вилояти

↑1433

↑1,1180

↑2,0000

↓0,9613

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1430

↑1,0969

↑2,0000

↓0,9843

↑1,0000

Навоий вилояти

↑1395

↑1,1427

↑1,8873

↓0,9533

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↑1372

↓0,9294

↑2,0000

↓0,9844

↑1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1200

↑1,1444

↑1,3906

↓0,9672

↑1,0000

Наманган вилояти

↑1154

↑1,0862

↑1,2678

↓0,9893

↑1,6250

Жиззах вилояти

↑1075

↑1,0868

↑1,1810

↓0,9416

↓0,5000

Тошкент шаҳри

↑1072

↑1,1695

↑1,0717

↓0,9872

↓0,5751

Фарғона вилояти

↑1068

↑1,1913

↑1,0490

↓0,9756

↓0,5714

Хоразм вилояти

↑1063

↑1,1103

↑1,0979

↓0,9999

↓0,5000

Тошкент вилояти

↑1053

↑1,1067

↑1,1000

↓0,9761

↓0,3636

Бухоро вилояти

↑1012

↑1,1167

↑1,0115

↓0,9649

↓0,1538

Қашқадарё вилояти

↑1010

↑1,0591

↑1,0256

↓0,9955

↓0,3333

Андижон вилояти

↑1008

↑1,2026

↓0,9059

↓0,9582

↓0,4667

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1513

↑1,1639

↑2,1032

↑1,0980

↓0,7717

Тошкент шаҳри

↑1506

↑1,3937

↑1,8791

↑1,1094

↓0,7403

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1456

↓0,9457

↑2,0000

↑1,0689

↑3,0000

Сирдарё вилояти

↑1417

↑1,0071

↑2,0000

↑1,0644

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1194

↓0,8666

↑1,6129

↑1,0574

↓0,4211

Хоразм вилояти

↑1177

↓0,8635

↑1,5251

↑1,1114

↓0,6667

Самарқанд вилояти

↑1150

↑1,0662

↑1,2490

↑1,1536

↓0,7778

Фарғона вилояти

↑1122

↓0,8994

↑1,3529

↑1,1327

↓0,5714

Андижон вилояти

↑1032

↑1,1040

↓0,9277

↑1,0876

↑1,1667

Наманган вилояти

↑1019

↓0,9951

↓0,9495

↑1,0701

↑1,8571

Навоий вилояти

↑1000

↓0,8912

↑1,0375

↑1,1053

↑1,0000

Қашқадарё вилояти

↓964

↓0,9724

↓0,8790

↑1,0983

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↓951

↓0,8239

↑1,0720

↑1,0179

↓0,3333

Жиззах вилояти

↓934

↓0,9007

↓0,8205

↑1,0494

↑2,0000

Бухоро вилояти

↓896

↓0,8516

↓0,8803

↑1,0505

↓0,5000

Руслан Абдуллаев,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар