Ўзбекистон 2020 йилда қанча енгил автомобиллар шинасини импорт қилгани ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон 2020 йилда қанча енгил автомобиллар шинасини импорт қилгани ҳақида маълумот берилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг 11 ойида хориждан қиймати 58,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган енгил автомобиллар шинасини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 12,7 млн. AҚШ долларига кам.

Ўзбекистонга енгил автомобиллар шинаси асосан Хитой давлатидан (39,3 млн. AҚШ доллари) олиб кирилган.

Ўтган 11 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобиллар шинасини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  1. Хитой – 39,3 млн.;
  2. Чехия – 9,4 млн.;
  3. Корея Республикаси – 6,4 млн.;
  4. Россия Федерацияси – 1,7 млн.;
  5. Туркия – 916,8 минг AҚШ доллари.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон хориждан жорий йилнинг ноябр ойида 3,6 млн. AҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар шинасини импорт қилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар