Ўзбекистон 29,8 миллион АҚШ долларлик тери ва тери маҳсулотларини экспорт қилди
Жорий йилдан илк бора юртимиздан Покистон, Болгария ва Тожикистонга тери ва тери маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 29 млн. 796 минг АҚШ доллари қийматидаги 12 880 тоннадан ортиқ тери ва тери маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, тери ва тери маҳсулотларининг салкам 77 фоизи Хитойга, 7 фоизи Италияга ва 3 фоизи Польшага экспорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилда тери ва тери маҳсулотларининг экспорти қиймати Қозоғистонга 25 баробарга ортган.
Жорий йилдан илк бора юртимиздан Покистон, Болгария ва Тожикистонга тери ва тери маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.
Изоҳ қолдириш