2021 йил 22 ноябрда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган Преференциялар бош тизимига (Кенгайтирилган GSP тизими) қўшилишига бағишланган пресс конференция бўлиб ўтади.
Қироличанинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари жаноб Кенан Полео Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан биргаликда оммавий ахборот воситалари учун брифингда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга илк расмий ташрифи билан келди.
Ўзбекистон 2021 йил 1 ноябрда Буюк Британиянинг Кенгайтирилган GSP тизими аъзолигига ҳар икки ҳукуматнинг бор-йўғи 6 ой ичидаги қизғин саъй-ҳаракатларидан сўнг расман қабул қилинди.
Кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақоми берилишининг сабабларидан бири, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳит ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бўлди.
Ўзбекистон ушбу схемага қўшилган биринчи давлат бўлди ва эндиликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 7800 дан ортиқ товарларга МУТЛАҚО импорт бож тўлови йўқлигини инобатга олган ҳолда, иккала давлат ҳам ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш ниятидан далолат беради.
Кенгайтирилган GSP тизими Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти ва дунёнинг етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради. Буюк Британия учун эса минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг жадал ўсаётган ва ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.
“Буюк Британия ўсиб бораётган ва ривожланаётган мамлакатлар савдодан қашшоқликни камайтириш учун восита сифатида фойдаланишини таъминлашга интилади. ГСП Буюк Британиянинг динамик бозорига имтиёзли киришни таъминлаш орқали бунда жуда муҳим рол ўйнайди. Бу, ўз навбатида, аҳолиси ёш ва жадал ўсиб бораётган Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорликни рағбатлантиришга хизмат қилади”, деди жанноб Кенан Полео.
Изоҳ қолдириш