Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб кириш бўйича чекловларни олиб ташлади

Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб кириш бўйича чекловларни олиб ташлади

Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб кириш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2021 йил 19 мартдан бошлаб Қозоғистон Республикасидан тирик паррандаларни (шу жумладан, декоратив қушлар) инкубацион тухум, патлар, парранда гўшти, тухум ва бошқа турдаги паррандачилик маҳсулотлари, шунингдек, қушларни сақлаш, сўйиш ва кесиш учун ишлатилган ускуналарни олиб кириш ва транзит қилиш бўйича илгари киритилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлади.

Бундан ташқари, тирик ҳайвонлар, хом гўшт ва ундан олинадиган маҳсулотлар, сут ва сут маҳсулотларини (ишлов берилмаган) олиб кириш ва транзит қилишда чекловларни бекор қилди. Қозоғистоннинг Акмола вилояти ва Чимкент шаҳридан генетик материал, жун, соч, ичак хомашёси, тери, шунингдек, ҳайвонларни сақлаш ва сўйиш учун ишлатилган ускуналарни олиб киришга рухсат берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар