9 декабрь куни Фарғона шаҳрида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артем Новиков ва Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берди Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати.
Унда томонлар устав капитали 50 млн долларга тенг бўлган қирғиз-ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга ва божхона соҳасини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантиришга келишиб олишди.
Артем Новиковнинг сўзларига кўра, савдо-сотиқни кенгайтириш ва савдо даражасини ошириш учун икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзит ҳамкорлигини фаоллаштириш ва уларнинг транзит салоҳиятидан ўзаро манфаатли фойдаланишга эътибор бериш муҳим ҳисобланади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун Йўл харитасини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Изоҳ қолдириш