Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2020 йил апрель ойида истеъмол нархлари ва тарифларнинг ой двомида ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2020 йилнинг январь—апрель ойларида давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,5 фоизга кўтарилган. Йиллик даврда эса (2019 йилнинг апрелига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,5 фоизни ташкил этган.

Йирик гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгаришига кўра, нархлар ват арифларнинг ошиши бўйича етакчилик ўтган ойлардаги каби озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлди. Апрель ойида нархлар 3,3 фоизга кўтарилиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 фоизга, хизматлар эса 0,3 фоизга ошган.

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулолари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз ва хизматлар 1,8 фоизга ошди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар