Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 238 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 238 нафарга етди

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказидан яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. Улардан 10 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморларнинг 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан, Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар