Мультииндикатор кластер кузатуви Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳалқаро болалар жамғармаси UNICEF томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиб, болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғади, шу ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбааси ҳисобланди.
Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш бўйича Давлат статистика қўмитаси ваколатли давлат органи этиб белгиланган. Бунда қўмита ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиши натижасида мамлакатда оналар ва болалар турмуш тарзига оид статистик маълумотларни янгилашга ва уларни халқаро маълумот базаларида акс эттиришга эришилади.
MICS кузатувини ўтказишдан кўзланган мақсад аҳолининг яшаш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар билан ўтказилган сўровнома натижаларини, 5 ёшгача бўлган болалар тўғрисида оналари ёки васийларидан олинган аниқ маълумотларни, аҳоли турмуш даражаси, яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ) ва жинси бўйича тўпланган барча маълумотларни мамлакатлар миқёсида халқаро даражада таққослаш имконини беради.
Индикаторлардаги асосий кўрсаткичлар ўзгаришларини яхшироқ кузатиб бориш ҳамда болалар ва аёллар масалалари бўйича дастурларни қабул қилиш жараёнида, ҳукумат ва бошқа ҳамкор ташкилотларга янада самарали хизмат кўрсатиш имконини беради.
Кузатув жараёни Ўзбекистон республикаси бўйича танлаб олинган 726 та махаллада жойлашган 14520 та уй хўжаликларида, жойларга чиқилиб респондетлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали планшетларда электрон кўринишда йиғилади.
Изоҳ қолдириш