Кармана туманида умумий қуввати 100 МВт га тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда. Ушбу қуёш фотоэлектр станция жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида «Masdar» компанияси (БАА) томонидан қурилмоқда.
Станциясининг ишга туширилиши натижасида йилига 260 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 76 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Ушбу 100 МВт электр энергияси ўртача 5 та туманнинг истеъмолини ташкил қилади. Шунингдек, у қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.
Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станциясини (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзолангани ҳақида маълум қилган эдик.
Изоҳ қолдириш