Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.
Ҳозирда юзага келган ҳолатларни таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз: Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;
сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.
Изоҳ қолдириш