“Ўзбекнефтгаз” АЖ: 10 ноябрдан бошлаб “UNG” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган бензин нархи арзонлашди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ: 10 ноябрдан бошлаб “UNG” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган бензин нархи арзонлашди

10 ноябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган, импорт қилинган АИ-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

“Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар