Қандай ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади?

Қандай ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади?

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

  • кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
  • кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
  • кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар