Қашқадарё вилоятининг 2022 йил учун бюджет харажатлари қанча?

Қашқадарё вилоятининг 2022 йил учун бюджет харажатлари қанча?

2022 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари 3 483,0 млрд. сўм, харажатлари 5 534,3 млрд. сўм прогноз қилинган ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 2 051,3 млрд. сўм миқдорида тасдиқланган.

Вилоят бюджет параметрларини ишлаб чиқишда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2022-2024 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Хусусан, ЯҲМ ўсиш суръати 2022 йилда 6,5%, 2023 йилда 6,6% ва 2024 йилда 6,9%ни ташкил қилиши прогноз қилинган.

Саноат соҳасининг ўсиш суръати мос равишда 6,8%; 7,4%; 7,5%, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўсиш суръати мос равишда 3,5%; 3,7%; 3,9% ҳамда чакана товар айланмасининг ўсиш суръати мос равишда 14,2%; 15,5%; 16,1% бўлиши прогноз қилинган.

Вилоят бюджетининг даромад қисми юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қисман), давлат божлари, жарималар, йиғимлар, мобил алоқа хизмати, алкогол ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғидан тегишли равишда ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобидан шаклланади.

2022 йилда вилоят бюджетидан ташкилот ва муассаларга тақсимланган маблағлар миқдори 2 570,6 млрд. сўмни ташкил қилади. Энг кўп маблағ олувчи ташкилотлар:

- Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ташкилот ва муассалар учун тақсимланган маблағларнинг 43,8);

- Соғлиқни сақлаш бошқармаси (18,8%);

- Халқ таълими бошқармаси (14,0%);

- Мактабгача таълим бошқамаси (3,6%);

- Тиббий-ижтимоий хизматлар бошқармаси (2,5%).

Солиқ тизимида олиб борилаётган номарказлаштириш сиёсати натижасида кўплаб турдаги солиқ ва йиғимлар туман (шаҳар)лар ихтиёрида қолдирилмоқда. Хусусан, 2022 йилда

- айланмадан олинадиган солиқ (100%);

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (Ғузор, Муборак туманлари -10%, Нишон тумани - 40%);

- якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (100%);

- якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдан акциз солиғи (100%, Қарши шаҳри-20%, Қарши тумани-50%);

- жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (100%);

- юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (100%);

- норуда материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғи (100%);

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (100%);

- йиғимлар (100%, Қарши шаҳри - 0%);

- давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратма (100%);

- давлат мулки бўйича ижара тўловлари ва хусусийлаштиришдан олинган даромадлар (100%) туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджети даромадларини шакллантирмоқда.

2022 йилда Қарши шаҳри (184,9 млрд. сўм), Чироқчи (166,5 млрд. сўм), Ғузор (141,9 млрд. сўм), Қарши (138,8 млрд. сўм), Косон (130,4 млрд. сўм) туманлари даромади энг юқори бўлган, Чироқчи (344,1 млрд. сўм), Яккабоғ (247,6 млрд. сўм), Қамаши (238,8 млрд. сўм), Шаҳрисабз (232,7 млрд. сўм) туманлари ва Қарши шаҳри (226,4 млрд. сўм) энг юқори харажатларга эга ҳудудлар ҳисобланади.

Умумдавлат солиқлардан туман (шаҳар) лар маҳаллий бюджетига қоладиган қисми

Солиқ турлари

Туман (шаҳар)лар ихтиёрида қоладиган қисми

Айланмадан олинадиган солиқ

100%

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

100 %

(Ғузор, Муборак туманлари -10%, Нишон тумани -40%)

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

100%

Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдан акциз солиғи

100%

(Қарши шаҳри -20%, Қарши тумани-50%)

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

100%

(Ғузор, Нишон туманлари -10%)

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

100%

Юридик шахслар ер солиғи

100%

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

100%

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

100%

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

100%

Йиғимлар

100%

(Қарши шаҳри -0%)

Давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратма

100%

Давлат мулки бўйича ижара тўловлари

100%

Хусусийлаштиришдан олинган даромад

100%

2022 йилда юқори бюджетдан ажратиладиган трансфертларнинг 873,1 млрд. сўми (жами трансфертларнинг 42,5 фоизи) вилоят бюджетига, қолган қисми туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетига ажратилган.

Вилоятнинг Чироқчи (туман, шаҳарлар бюджетига жами ажратилган транфертларнинг 15,1%), Қамаши (11,7%), Яккабоғ (10,9%), Шаҳрисабз (10,6%) ва Косон (8,1%) туманлари энг кўп, Қарши шаҳри (3,5%), Деҳқонобод (3,0%), Нишон (2,3%), Миришкор (2,2%) ва Муборак (1,8%) туманлари энг кам бюджет трансфери ажратилган ҳудудлар ҳисобланади.

Анвар Қобилов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Қашқадарё филиали Сектор мудири


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар