Саноат маҳсулотлари. Вилоятда 22 814,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,5 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 3-ўрин)га ошган.
Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1%ни ва ҳудудлар орасида 8-ўринни эгалланган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 7,5%, ишлаб чиқариладиган саноат - 68,2%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати - 23,8%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноати - 0,5%ни ташкил қилган.
Вилоятда ишлаб чиқариш саноатининг таркибида тўқимачилик маҳсулотлари (26,5%), кимё маҳсулотлари (19,4%), озиқ – овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (13,8%) асосий ўринни эгаллайди
Вилоятда саноат ишлаб чиқариш ҳажмида вилоятнинг 3 та ҳудуди - Нишон (22,9%), Ғузор (15,4%), Қарши шаҳри (15,3%) асосий қисмни ташкил қилади.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати Миришкор (141,6%), Деҳқонобод (127,8%), Қарши (121,2%), Китоб (117,2%) туманларида юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 6621,7 минг сўм (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) бўлган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5%га ошган.
Истеъмол моллари. Вилоятда 4763,1 млрд сўмлик (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 109%) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 2,4%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 11-ўринни эгаллаган. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат товарлари ҳажми 2878,6 млрд сўм (ўсиш кўрсаткичи 108,3%), ноозиқ-овқат товарлари 1884,5 млрд сўмни (110,2%) ташкил қилган.
Туманлар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажмининг юқори улуши Қарши шаҳри (1188,6 млрд сўм), паст улуши Муборак (105,9 млрд сўм) тумани ҳиссасига тўғри келади.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол молларининг вилоятдаги ўртача кўрсаткичи 1382,4 минг сўм бўлиб, энг юқори кўрсаткич Қарши шаҳрида (4150,8 минг сўм), энг паст кўрсаткич эса Касби (565,5 минг сўм) туманларида кузатилган.
Изоҳ қолдириш