2023 йил 1 январь ҳолатига кўра Қашқадарё вилоятида яшовчи доимий аҳоли сони 3482,6 минг нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 2,2%га кўпайган. Аҳолининг 42,9%и шаҳарларда, 57,1%и қишлоқларда истиқомат қилиб келмоқда. Жумладан, вилоят аҳолисининг 50,6% - эркаклар, 49,4% - аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Аҳолининг 56,2%и – меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, 34% - меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 9,8% - меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони солиштирилганда Косон (304,6 минг нафар), Қарши шаҳри (289,6 минг нафар) ва Қамаши (286,8 минг нафар) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Вилоятда йил якунига кўра туғилганлар сони 98,3 минг нафар бўлиб, шундан 52,2% - ўғил болалар, 47,8% - қиз болаларни ташкил этган. Шу билан бирга вафот этганлар 17 минг нафар бўлиб, 43,2%и – қон айланиш тизими касалликлари, 17,2% - нафас олиш аъзолари касаллиги, 7% - ўсимта, 5,9% - бахтсиз ҳодиса ва бошқа турли сабаблар билан вафот этган.
Бундан ташқари вилоятда никоҳ қурган оилалар – 32,2 минг, никоҳдан ажримлар – 3,5 минг, кўчиб келганлар – 9,1 минг, кўчиб кетганлар – 16,2 минг нафарни ташкил этган. Никоҳдан ажралишларнинг 41,7% - битта фарзанди билан, 32,5% - фарзандсиз, 25,8% - 2 ва ундан ортиқ фарзанд билан ажрашганлар ташкил қилган.
Иш ҳақи. Таҳлил қилинаётган даврда вилоятдаги ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи 2952,6 минг сўм (119,9% ўсиш)ни ташкил қилган. Тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятлари (7554,2 минг сўм) ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ қолдириш