2022 йил январь-декабрь ҳолатига кўра Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси $547,5 млн.ни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 3,2%га камайди. Ташқи савдода экспортнинг улуши 55,4% (2021 йилга нисбатан 112,3%)ни, импорт эса 44,6% (82,6%)ни ташкил этган.
Қашқадарё вилояти жаҳоннинг 73 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг асосий қисми Туркия (25,5%), Россия (16,9%), Хитой (16,6%), Қозоғистон (5,3%), Қирғизистон (4,4%), Эрон (3,5%) ва Германия (2,1%) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Ташқи савдо айланмасини туман (шаҳар)лар кесимида солиштирилганда энг юқори улуш Қарши тумани (22,8%) ва Қарши шаҳри (14,8%) ҳиссасига, энг паст улуш эса Кўкдала тумани (0,8%) ҳиссасига тўғри келган.
Экспорт. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида вилоятдаги экспортёрлар сони 246 тани ташкил қилиб, улар томонидан $303,4 млн.лик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Экспорт таркибида саноат маҳсулотлари – 71,4%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 19%, тайёр буюмлар – 2,4%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар – 2,2%, хизматлар – 1,9%ни ташкил этган.
Экспорт бўйича асосий ҳамкор давлатлар таркибида Туркия (35,8%) ва Россия (21,1%) давлатлари асосий етакчи ҳамкор давлатлар бўлган.
Импорт. 2022 йилда импорт ҳажми $244,3 млн.ни ташкил қилган. Импорт таркибида машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 53,6%, саноат товарлари – 26,7%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,5%, кимёвий воситалар – 5,5%, тайёр буюмлар – 2,9%ни ташкил қилган.
Импорт бўйича асосий ҳамкор давлатлар Хитой (31,2%), Туркия (12,8%), Россия (11,8%), Қозоғистон (6,8%), Қирғизистон (3,6%) давлатлари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш