2022 йилнинг 1-ярим йиллик ҳолатига кўра, вилоят миқёсида кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМдаги улуши 65,5%ни ташкил қилган ҳолда, ҳар 1000 нафар аҳолига 10 бирлик (Республика ўртача кўрсаткичидан 3,9 бирлик юқори)ни ташкил қилган.
Жумладан, таҳлил қилинаётган даврда 34 527 та кичик корхона ва микрофирмалар (ККМ) фаолият юритаётган бўлиб, шундан 5 057 таси (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 77,8%, республикадаги улуши 10,2%) янги ташкил қилинган кичик корхона ва микрофирмалардир.
1 июль ҳолатига кўра фаолият юритаётган ККМлар сони ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қарши ш. (6499 та), Косон (2828 та), Қарши (2501 та), Қамаши (2470 та), Китоб (2456 та), Яккабоғ (2337 та) туманларида юқори кўрсаткич қайд этилган.
Чироқчи (1977 та), Шаҳрисабз ш. (1849 та), Ғузор (1836 та), Касби (1635 та), Деҳқонобод (1576 та), Шаҳрисабз (1562 та), Нишон (1519 та), Миришкор (1402 та), Муборак (1140 та), Кўкдала (940 та) туманларида фаолият юритаётган ККМлар нисбатан паст бирликни ташкил қилган.
Вилоятда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмаларни иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда савдо соҳасида - 33,2%, саноат – 15%, қишлоқ хўжалиги – 21,4%, қурилиш – 9,8%, яшаш ва овқатланиш хизмати – 5,7%, ташиш ва сақлаш - 2,9%, ахборот ва алоқа – 1,3%, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 2% ва бошқа фаолият турлари – 8,7%ни ташкил этган.
2022 йилнинг 2-чорагида ўтказилган кузатув натижаларига кўра жорий даврда иқтисодий вазиятни қулай деб баҳолаган корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп улуши савдода – 64,1%ни, хизматлар соҳаси – 56,9%, саноат – 54,9%ни ташкил қилган. Шу билан бирга, иқтисодий вазиятни қониқарли деб баҳолаган корхоналарнинг энг кўп улуши қурилиш соҳасида – 39,8%, саноат – 37,7%ни ташкил этган.
Хусусан, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 4 973 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, умумий кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 68,1%ини ташкил қилган ва ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8%ни ташкил қилган.
Ҳудудлар кесимида кичик тадбиркорлик субъектларининг энг кўп хизматлар ҳажми Қарши шаҳри (935,1 млрд.сўм), Китоб (422,2 млрд.сўм), Косон (413,4 млрд.сўм), Қамаши (372,5 млрд.сўм), Қарши (347 млрд.сўм) ва Яккабоғ (300,9 млрд сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида туманлар кесимида янги ташкил қилинган корхоналарнинг жамига нисбатан энг кўп улуши Қарши ш. – 13,3%, Косон – 7,6%, Чироқчи – 7,6%, Деҳқонобод – 6,9%, Яккабоғ – 6,8%, Қарши – 6,6% туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Хусусан, вилоятда ҳар 1000 нафар аҳолига фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳудудлар бўйича кўрсаткичини олиб қарайдиган бўлсак, энг юқори кўрсаткичлар Қарши шаҳри - 22,7 бирлик, Шаҳрисабз шаҳри – 12,9, Муборак – 12,5, Миришкор – 11,2, Деҳқонобод – 10,2 бирлик туманларида кузатилган.
Вилоятнинг қолган ҳудудлари, Қарши – 9,5 бирлик, Нишон – 9,5, Косон – 9,4, Китоб – 9, Қамаши – 8,7, Якккабоғ – 8,6, Ғузор – 8,6, Касби – 8, Чироқчи – 7,6, Шаҳрисабз – 6,8 туманларида ҳар 1000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик субъектлари 10 бирликдан паст кўрсаткични ташкил этган.
Изоҳ қолдириш