Қашқадарё вилоятининг 2023 йил 1-чоракдаги ташқи савдо айланмаси

Қашқадарё вилоятининг 2023 йил 1-чоракдаги ташқи савдо айланмаси

2023 йил январь-март ҳолатига кўра вилоятнинг ташқи савдо айланмаси $128,6 млнни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4%га камайди. Ташқи савдода экспортнинг улуши 66,7% (ўтган йилга нисбатан 124,4% ўсиш)ни, импорт эса 33,3% (34,7% камайиш)ни ташкил этган.

Қашқадарё вилояти жаҳоннинг 55 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг асосий қисми Туркия (23,5%), Россия (16,2%), Хитой (10,2%), БАА (7,4%), Қозоғистон (6,6%), Польша (4,5%), Покистон (3,9%) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

Ташқи савдо айланмасини туман (шаҳар)лар кесимида солиштирилганда энг юқори улуш Касби тумани (умумий савдо айланмасининг 22,7%и), энг паст улуш эса Шаҳрисабз шаҳри (1,2%) ҳиссасига тўғри келган.

Экспорт. Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида вилоятдаги экспортёрлар сони 120 тани ташкил қилиб, улар томонидан $85776,5 минг долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Экспорт таркибида саноат маҳсулотлари – 70,5%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 14,8%, минерал ёқилғи ва шунга ўхшаш материаллар – 10,9%, тайёр буюмлар – 2,4%, хизматлар – 1,3%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар – 1,2%ни ташкил этган.

Товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар таркибида Туркия (29,6%), Россия (17,5%), БАА (11,0%) давлатлари асосий етакчи ҳамкор давлатлар бўлган.

Импорт. Таҳлил қилинаётган даврда импорт ҳажми $42808,5 мингни ташкил қилган. Импорт таркибида саноат товарлари – 50,3%, кимёвий воситалар – 13,3%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 12,7%, машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 11,5%, тайёр буюмлар – 3,6%ни ташкил қилган.

Товарлар ва хизматлар импорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар Хитой (26,0%), Қозоғистон (14,1%), Россия (13,7%), Туркия (11,2%), давлатлари ҳисобланади.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар