“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади ҳамда Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйилади.
"Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:
- аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади. Бунда, таълимнинг кредит тизимида ҳафтада 5 кунлик ўқиш ҳамда шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;
- хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа ОТМлари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун 2 йил этиб белгилаш;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларга соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;
- тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;
- хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;
- бакалавриат йўналишида касбий таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.
🏢 Шунингдек, қарор билан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Агроинновация” ДУК ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ғўза уруғчилиги маркази” негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ташкил этилди.
✅ Соҳага янги илмий ва инновацион ютуқларни, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) стратегиясини амалга ошириш Миллий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Изоҳ қолдириш