Рақамли бизнес моделлари: инструментлар, илғор тажрибалар, монетизация

Рақамли бизнес моделлари: инструментлар, илғор тажрибалар, монетизация

6 октябрь куни “Рақамли бизнес моделлари: инструментлар,илғор тажрибалар ва монетизация” форуми бўлиб ўтди. Форумда экспертлар рақамли трансформация бўйича нима учун вақтни беҳуда сарфламаслик ва ҳозирдан бизнесни рақамлаштириш, автоматлаштириш муҳимлиги тўғрисида гапирдилар.

Рақамли тенденциялар соҳасида маълумотларни бойитиш мақсадида Ўзбекистондаги йирик бизнес эгалари ва ТОП менежментни бир жойга бирлаштирган ушбу форум Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўз билимларини амалиётда синаб кўрган, муваффақиятли тажрибаларини барча билан баҳам кўрувчи ва бизнесга бефарқ бўлмаган 6 нафар экперт форумда сўзга чиқди. Уларнинг орасида рақамли трансформация соҳасида таниқли эксперт, CDTO Сколково дастури директори Николай Верховский ҳам ўз маърузаси билан қатнашди.

Форумда экспертлар томонидан қуйидаги саволлар муҳокама қилинди:

- Нима учун ҳозирда ўзгаришлар муҳим ва бизнес учун нимани англатади;
- Қандай қилиб энг кам харажат билан рақамли тизимга ўтиш ва янги даромадларга эришиш мумкин;
- Рақамли ислоҳот давомида ахборот хавфсизлигини қандай қилиб мукаммал яратиш лозим;
- Нима учун Low Code платформа бизнесни автоматлаштириш учун энг яхши воситадир.

Бундан ташқари, маърузачилар “Росбанк”ни трансформация жараёни билан ўртоқлашдилар ва Ўзбекистон чакана бозоридаги тенденциялар ҳақида гапириб бердилар.

“Форум иштирокчилари рақамли бизнес экспертларининг таниқли назариётчилардан тортиб таниқли сотувчиларигача ва аниқ бизнес кўрсаткичларини тўплашга ҳаракат қилганимизни кўришлари мумкин эди. Биз натижадан мамнунмиз ва келгусида бундай форумни такрорлашни интиқлик билан кутамиз. Кейинги сафар янада амалий маълумотлар ва янги кейсларни тақдим этиш мақсадида тингловчилардан келган саволлар билан яқин вақт ичида ишлашни бошлаймиз”- деб таъкидлади Фарҳод Обидхонов, Tune Consulting директори.

Форум TUNE Consulting, Mars Solutions, Tenge Bank, ELMA, 65 apps, Сколково компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Биз уларнинг ҳар бирига бизнесни рақамлаштиришнинг халқаро ривожланишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз!

*Реклама ҳуқуқи асосида


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар