Рақамли маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади

Рақамли маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади

Ҳукумат қарорига кўра, айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

2021 йил 1 мартдан рақамли маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланади.

Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин Ўзбекистон ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади.

2020 йил 1 декабргача “Asl belgisi” маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (“Asl belgisi” МАТ) жорий қилинади.

Идентификация воситалари ёрдамида рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш “Asl belgisi” МАТнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Қуйида – 2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар