Хусусан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоят ички йўлларнинг жами 17,9 км қисми таъмирланди. Шундан, 15,4 км йўл асфальт қилинди, 2,5 км йўлга шағал ётқизилди ва йўл бетонлаштирилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 87 та темир бетон таянчлар, 1 та трансформатор ўрнатилди. Жумладан, Зафаробод тумани “Чимқўрғон” ҚФЙ ҳудудига 38 та темир бетон устунлар, Зарбдор тумани “Шарқ юлдузи” ҚФЙ “Бахт” қишлоғида 1 та трансформатор пункти ўрнатилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 5,6 км тармоқ тортилди, 1 та сув насоси ўрнатилди, 1 та сув қудуғи қазилди. Жумладан, Ш.Рашидов тумани “Янги диёр”, “Эминсой”, “Куёвбоши”, Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли”, Зафаробод тумани “Нурафшон” маҳаллаларида жами 3,5 км сув тармоқларини ётқизиш ва 1 та сув қудуғи қазиш ковлаш ишлари олиб борилди.
Аҳолига 5 754 та қўшимча газ баллонлари етказиб берилди. 1 538 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари ҳамда 345 та газ тақсимлаш нуқталари техник кўрикдан ўтказилди, 67 нафар истеъмолчига босим созлагичлар ўрнатилиб, газ таъминоти яхшиланди.
Жами14,2 км узунликда оптик тола алоқа тармоғи тортилди ва 115 нафар хонадон интернет хизматига уланди.
Аҳоли соғлиғини сақлаш, таълим, ёшлар масалалари ҳам Ишчи гуруҳ эътибори марказида бўлмоқда.
Жумладан, Зарбдор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Зафаробод тумани “Тинчлик” маҳалласида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 639 нафар фуқаролар қамраб олинди, 399 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 20 нафарига вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланма берилди. Тадбирларда “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”, ”Саломатлик майдончалари” ташкил этилди.
Зомин тумани “Навбаҳор” ва “Гулшан” маҳаллаларида яшовчи 4 нафар уйда таълим олувчи ногирон ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олинди, ўқув қуроллари ҳамда совғалар топширилди.
Вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 811 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 23,5 млрд. сўм кредит ажратилди. Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 346 нафар фуқарога 3,6 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 12 нафар фуқарога 99,5 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 231 нафар хотин-қизларга 388,6 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 212 нафар хотин-қизларга 215,6 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди, 14 нафар фуқароларнинг уй-жой таъмири учун 87 млн. сўм пул маблағлари берилди, 5 нафар хотин-қизларнинг даволаниши ва операцияси учун 86 млн. сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган ва ижобий ҳал этилмаган 2 766 та мурожаатлар 13 та вазирлик, идоралар кесимида кўриб чиқиш учун тақсимланди. Бугунги кун ҳолатига 115 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Шундан, бандлик йўналишида 35 та, хотин-қизлар масаласидаги 32 та, кредит масаласида 19 та, пенсия масаласидаги 13 та , таълим, уй-жой коммунал, кадастр, газ масалаларидаги 16 та мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Ишлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш