Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикада 127 694,7 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Бозор хизматларининг номинал ҳажми 28 861,6 млрд. сўмга ошган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 118,3 % ни ташкил этган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:
- алоқа ва ахборотлаштириш – 7 318,1 млрд.
- молиявий – 28 594,1 млрд
- транспорт – 30 091,6 млрд
шу жумладан: автотранспорт – 16 161,4 млрд
- яшаш ва овқатланиш – 3 618,2 млрд
- савдо – 32 085,5 млрд
- кўчмас мулк билан боғлиқ – 3 684,7 млрд
- таълим соҳаси – 5 411,5 млрд
- соғлиқни сақлаш соҳаси – 2 259,2 млрд
- ижара – 2 643,9 млрд
- компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 2 137,2 млрд
- шахсий – 3 104,1 млрд
- меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 2 702,2 млрд;
- бошқалар – 4 044,4 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш