Ўзбекистон кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларида

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларида

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори 2024 йил июль ойида ижобий ўзгаришларни кўрсатди, бу эса июнь ойидаги фаолликнинг пасайишидан кейин тикланишни англатади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, июль ойида 23 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинган, бу июнь ойига нисбатан 13,6%га кўп бўлиб, савдолар сони 20,2 мингтани ташкил этган.

Бироқ, 2023 йил июль ойига нисбатан, савдолар сони 7,4%га камайган.

Ҳудудий динамика

Ҳудудлар кесимида, ой давомида кўчмас мулк операциялари бўйича энг катта ўсиш Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида мос равишда 53%, 31,5% ва 27% кузатилди,

Республикадаги баъзи ҳудудларида савдоларнинг умумий ўсишига қарамай, йиллик кўрсаткичларда фаолликнинг пасайиши қайд этилди. Энг сезиларли пасайиш Бухоро вилоятида 27,4%, Тошкент вилоятида 21% ва Навоий вилоятида 18%дан ортиқга кузатилмоқда.

Ижара бозорини таҳлил қилиш

Июль ойида Тошкентда ижара нархларининг пасайиш суръати секинлашди ва 0,6%ни ташкил этди, ўтган ойда ижара нархининг пасайиши 1,2%ни ташкил этган эди.

Пойтахтда ижаранинг ўртача нархи 1 квадрат метр учун 8,2 долларни ташкил этди.

Ўтган йилнинг июль ойига нисбатан ижара нархи 5,4%га камайди.

Ўтган йилнинг июль ойига нисбатан ижара нархларининг энг катта пасайиши Яшнабад туманида – қарийб 13%, Юнусобод туманида 11% ва Мирзо Улуғбек туманида 9,1%ни ташкил этди.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори таҳлили

Республикада иккиламчи уй-жой нархлари июнь ойига нисбатан 0,4%га ошди.

Шунга қарамай, йиллик ҳисобда иккиламчи уй-жой нархлари республикада ўртача 8,2%га ўсди.

Шу билан бирга, ушбу сегментдаги уй-жой нархларининг сезиларли ўсиши Хоразмда – 22,1%, Бухорода – 17,7%, Қашқадарёда – 13% ва Тошкент– 12,2% вилоятларида қайд этилди.

Ой давомида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархларининг нисбатан ўртача пасайиши қайд этилди, бу 1,4%ни ташкил этди, 2023 йилнинг июль ойига нисбатан нархлар деярли 6%га ўсган.

Пойтахтнинг Учтепа туманида - 3,6%, Миробод туманида - 2,6%, Яшнабод туманида - 2% ва Олмазар туманида - 2% нархларнинг нисбатан катта пасайиши кузатилди.

Маълумот учун: Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозори Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорларидаги фаоллик динамикаси тақдим этиб борилади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, бозор динамикасини кузатиш учун ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар тақдим этилади.

Жалолиддин Усмонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар